Наҳотки Роналду «Манчестер Сити»га ўтади?

Ҳужумчи Криштиану Роналду «Ювентус»ни тарк этмоқчи.

36 ёшли футболчи бу ҳақда атрофидагиларга маълум қилган. Сўнгги кунларда ҳужумчи ва унинг вакиллари «Манчестер Сити»га ўтиш вариантини ўрганиб чиқишмоқда, деб ёзади L’Equipe.

Таъуидланишича, португалиялик ўйинчи «шаҳарликлар»нинг бир қанча футболчилари билан ушбу трансферни муҳокама қилган.

Аввалроқ Роналдунинг агенти Жорже Мендеш мижозининг хизматларини «Сити»га таклиф қилгани хабар берилганди.

Ҳужумчига АПЛ бегона эмас. У 2003 йилдан 2009 йилгача «МЮ»да ўйнаган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг