Холанднинг агенти Мино Раёла трансфер бўйича талабларни маълум қилди: Футболчининг ўзига йилига 50 миллион евро маош, агентига эса – 40 миллион евро

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг агенти Мино Раёланинг футболчининг бошқа клубга ўтиши борасидаги талаблари маълум бўлди.

Раёла Норвегия терма жамоасининг 21 ёшли футболчисидан янги клубда йилига 50 миллион евро ишлаб топишни кераклигини айтмоқда, агентнинг ўзи учун эса комиссия 40 миллионни ташкил қилади, деб хабар берди Спорт Билд нашри.

Манбага кўра, келаси йили Холандияни сотиб олиш имконияти 75 миллион еврони ташкил қилади ва бонуслар ҳисобига 90 миллионгача ўсиши мумкин.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг