Пул йўқ-йўқ дейилади, аммо кўпмиллионли трансферлар амалга ошираверилади

Бунга яққол мисол эса 2021 йил ёзида амалга оширилган трансферлар. Коронавирус пандемияси сабаб клублар оғир молиявий ҳолатга тушгани рад этиб бўлмас ҳақиқат. Ҳар ҳолда “Реал” ва “Барселона”дек гигант клублар ҳам футболчиларидан маошларини қисқартиришга розилик беришни ёлвориб-ёлвориб сўраганини кунда ёки кунора ўқидингиз, билдингиз. Аммо қуйидаги рақамлар баъзи клубларга пандемиянинг таъсири бўлмаганини кўрсатади гўё.

2021 йил ёзида амалга оширилган энг қиммат трансферлар рўйхати

1. Жек Грилиш — 117 млн евро
2. Ромелу Лукаку — 115 млн евро
3. Жейдон Санчo — 85 млн евро
4. Ашраф Ҳакими — 60 млн евро
5. Бен Уайт — 58 млн евро
6. Дайо Упамекано — 42 млн евро
7. Рафаэл Варан — 40 млн евро
8. Темми Абраҳам — 40 млн евро
9. Иброҳима Конате — 40 млн евро
10. Эмилиано Буэндиа — 38 млн евро

Дўстларингизга билан баҳам кўринг