Янги сериал бошланди: Роналду “Ювентус”дан кетишни хоҳламоқда

Ҳа, хато эшитмадингиз. Роналдунинг Туриндаги сафари қариган кўринади.

Криштиану ҳатто А Cериянинг янги мавсуми 1-тури доирасида “Удинезе”га қарши ўйинни асосий таркибда бошламасликни бош мураббийдан сўраганига гувоҳлик бермоқда таниқли инсайдер Фабрисио Романо.

Бироқ ҳозирга қадар Роналдуни ўз сафига қўшиб олишга қодир бирор клуб чиқмагани айтилмоқда. Турин клуби ҳам португалияликнинг космик маоши сабаб унинг кетишига умуман қаршилик қилиш нияти йўқлиги ойдинлашган.

Қайд этиш керак, аввалроқ Роналду туринликлар устози Массимилиано Аллегрига “Юве”да қолиш истагида эканлигини айтгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай кечаркин. Балки, сўнгги 15 йилликнинг асосий икки юлдузидан бири ҳам Париж галактикосида пайдо бўлиб қолар…

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг