“Реал” яна юлдузлар жамоасига айланади. Клуб энг зўр футболчиларни жамлаш йўлини топди!

Трансферлар Мбаппе ва Погбадан бошланади

“Реал” раҳбарияти келаси ёзда жамоа таркибини юлдузлар билан кучайтиради. Бунинг учун Флорентино Перес мавсум якунланиши билан эркин агентга айланадиган чарм тўп усталарини Мадридга олиб келишни режалаштирмоқда.

Биринчи навбатда, “Қироллик клуби” 2022 йилнинг ёзида ПСЖ шартномаси якунланадиган Килиан Мбаппе билан Мадридга келиш борасида келишиб қўймоқчи. Шунингдек, мадридликлар худди шу усулда “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани ҳам ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда. Франциялик футболчиларнинг ўзи ҳам “Реал”да ўйнаш истагини билдирмоқда.

Шунингдек, Флорентино Перес Германия терма жамоаси вакиллари – “Челси”даги фаолиятини якунлаш арафасида турган Антонио Рюдигер ва “Бавария” билан янги шартнома имзоламаган Леон Горецкани ҳам ўз жамоасига чорламоқда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг