Педро «Рома»дан кетади, бироқ Римда қолади

Испаниялик ҳужумкор яримҳимоячи Педро «Рома»ни тарк этиб, «Лацио»га ўтади, дея хабар бермоқда Сорриере делло Спорт.

Педро «Лацио» билан келишувга эришган. Футболчи маошининг камайишга ҳам розилик берган.

«Рома» футболчини текинга қўйиб юборади. Фақатгина Педронинг қайд этадиган натижаларига қараб «бўрилар» турли бонусларга эга бўлиши келишувда кўзда тутилади. «Рома» Педронинг қўйиб юборилиши орқали маошлар харажатини камайтириб олади.

Педро ўтган мавсум А Церийада 27 та ўйинда қатнашиб, 5 та гол урган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг