Килиан Мбаппе «ПСЖ»дан кетмоқчи экани ва «Реал»га ўтиш нияти борлиги ҳақида парижликлар раҳбариятига расман маълум қилди

Франциялик футболчи Париж клуби президенти Носсир ал-Ҳалайфи билан учрашган. Унда француз бу ёзда «ПСЖ»ни тарк этиш ниятида эканини маълум қилган.

Бу ҳақда Ла Газзетта делло Спорт журналисти Алессандро Грандессо хабар қилмоқда. У «ПСЖ» атрофидаги воқеалар бўйича ишончли инсайдер ҳисобланади.

“Мбаппе Парижда ъкелажак юлдузиʼ деган мақомда юришни ёқтирмайди, унинг учун келажак — бу ҳозирги палла. У ўз жамоасининг етакчиси бўлмоқчи, Месси ва Неймардан кейинги иккинчи ёки учинчи даражали бўлиш уни қониқтирмайди”, — дейди Грандессо.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг