Қашқадарёда ўлдириб кетилган ММА жангчиси воқеаси бўйича қўшимча изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди. Энди мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ томонидан қўшимча баёнот берилди.

Унда маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 август куни соат 10-00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи E.R.ni кўп қаватли уйидан чиқишини кутиб туриб, E.R. кўчага чиққанидан кейин етти нафар совуқ қуроллар билан қуролланган шахслар уни бош, юз, кўкрак ва танасининг бошқа соҳаларига уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Сўнгра, «Жентра» автомашинасига мажбуран миндиришиб, жиноий қилмишларини яшириш мақсадида Чироқчи тумани Тиббиёт бирлашмасига олиб бориб ташлаб кетишган.

Натижада E.R. кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан шу куни шифохонада вафот этган. Жиноятни “иссиқ излар”да фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор қидирув суриштирув тадбирлари натижасида шу куннинг ўзида жиноятга алоқадор Қарши шаҳри ва Қарши туманида яшовчи фуқаролар Sh.T., J.A., O.R., Ya.Ya., Sh.Z. ва E.A. ушланган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокурори томонидан Z.B. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Sh.T., J.A., O.R., Ya.Ya., Sh.Z. ва E.A.lar гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади, дейилади хабарда.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг