Хўжайин, мени “Реал”га сотворинг!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар ойнаси ёпилмай туриб, “Реал”га ўтиб кетишни истамоқда. Мадридликлар ҳам футболчининг келаси йили эркин агентга айланишини кутмасдан, 120 миллион евро эвазига уни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Килиан Мбаппе Париждан кетиш мақсадида ўзига таклиф қилинган олти йиллик шартномани рад этди. Энди 22 ёшли ҳужумчи ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий билан учрашиб, ўзини “Реал”га сотиб юборишни сўрамоқчи.

Мутахассислар Лионель Мессининг келиши ҳам Мбаппенинг кетиш ҳақидаги қарорини ўзгартирмади. Килиан аргентиналик юлдузни фантастик ҳужумчи сифатида тан олса-да, ўзи барибир “Реал”га ўтмоқчи.

Аввалроқ, Мбаппе учун курашга “Ливерпуль” ҳам қўшилгани ҳақида хабар тарқатилди. Юрген Клопп жамоаси франциялик ҳужумчининг келаси йили эркин агентга айланишини кутмоқчи.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг