Расман: “Рома” 40 миллионга “Челси” ҳужумчисини сотиб олди. У Элдор билан рақобатчи бўлади!

Италиянинг “Рома“ клуби матбуот хизмати Англиянинг “Челси” клуби футболчиси Тэмми Абраҳамни сотиб олгани ҳақида хабар бермоқда. Маълум бўлишича, Абраҳам билан тузилган шартнома 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган, унинг ойлик маоши эса 4,5 миллион евро этиб белгиланган.

Римликлар трансфер учун “аристократлар”га ҳар хил бонуслар билан 40+5 миллион евро миқдорида пул тўлаб берган. Абраҳам эртадан “Рома”нинг машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, бундан аввал Рим клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ҳам ўз сафига қўшиб олган эди. Абраҳам трансфери эса уларнинг ушбу ёздаги 2-ҳужумчи сотиб олиши бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчи Эдин Жекони бошқа клубга сотиб, ўрнига Тэммини олиб келишни раҳбариятдан сўраган эди. Бу эса янги мавсум старти арафасида амалга ошди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг