Абрамович “Боруссия Д” юлдузини “Челси”га олиб келмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси ярим ҳимоячиси Юд
Беллингемнинг трансферини режалаштирмоқда.

Eurosport нашрининг таъкидлашича, “аристократлар” “Вест Хэм” футболчиси Деклан Райсни сотиб олиш фикридан воз кечишга тайёр ва “асаларилар”нинг ёш юлдузини сотиб олишга эътибор қаратишмоқчи.

“Бирмингем” жамоасидан Германияга кўчиб ўтгач, Юд Бундеслигада ўзининг ажойиб ўйинини кўрсатди ва ҳатто Англия терма жамоасининг Евро-2020 учун охирги рўйхатига ҳам кирди.

Манбада айтилишича, Беллингемни сотиб олиш ғояси клуб эгаси Роман Абрамовичга тегишли, у ёзда трансферга ҳомийлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг