Ўзбекистон хоккей терма жамоаси тузилади

Ўзбекистонда яқин кунларда хоккей бўйича миллий терма жамоа тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) вице-президенти Баҳодир Ғофуров маълум қилди.

Унинг фикрича, ЎХФга 2023 йилда Халқаро хоккей федерацияси (ХХФ) томонидан ўтказиладиган халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиш асосий вазифа сифатида қўйилган.

«Биз ХХФ қоидалари бўйича ҳаммасини нолдан — жаҳон чемпионатининг 4-саралаш босқичидан бошлаймиз. Бунинг учун терма жамоага клублардан энг муносиб номзодларни саралаб оламиз», деди Ғофуров.
Терма жамоага биринчи навбатда хорижий (асосан россиялик) хоккейчилар жалб қилиниши режалаштирилган. Бунинг учун улар Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилиб, республика байроғи остида ҳаракат қилиши керак. Бу ҳолат жаҳон тажрибасида кўп кузатилади, деб қўшимча қилди вице-президент.

Ўзбекистонда «Ҳумо» аталмиш ягона хоккей клуби бўлиб, у бу йилги мавсумда ҳам Олий лигада қатнашади. Ўтган мавсумда клуб Евгений Попохин мураббийлигида 34 жамоа ичидан 15-ўринни олганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг