Вадим Абрамов: “Профессионал сифатида айтадиган бўлсам, бу номоз футболга халал беради.” (+видео)

ЖЧ—2022 саралашидан шармандаларча чиқиб кетган Вадим Абрамов айбни ўзидан қидириш ўрнига футболчиларнинг намоз ва рўза ибодати ҳақида гапирибди

“Ҳозирги ёш авлод ибодатга вақт ажратадиган бўлиб қолди. Саҳарлаб намозга турса, ундан кейин ухлайдими ёки йўқ, билмайман. Бизда соат 9:00 да нонушта қилиш керак, табиийки ҳеч ким нонуштага келмайди. Нонушта қилмадингизми, билингки, жисмоний ҳолатингизга зарар етади.

Мени ажаблантирган бир нарса бор, Саудия Арабистони билан Тошкентда ўйнаганимизда, улар стадионга келган вақтда бизнинг барча футболчилар намоз ўқиётганди. Улар буни кўриб ҳайрон қолган ва жилмайиб қараб турганди. Нега саудиялик футболчиларнинг намоз ўқимади, намоз вақти ҳамма жойда бир хил шекилли? Инсон эътиқодли бўлгани яхши, албатта, бошқа томондан бу ишингизга халал бераётган бўлса, аниқлаштириб олишинг керак — сен футболчимисан ёки диндормисан. Футболчи бўлсанг, ибодат асосий машғулотингга зарар бермаслиги керак, чунки бунақада тузукроқ натижага эриша олмайсан.

Профессионал сифатида айтадиган бўлсам, бу (номоз – таҳр.)  футболга халал беради. Айниқса рамазон ойида. Рўза тутиб, кун бўйи оч юрасиз, ҳолбуки, машғулотларда иштирок этиш ва майдонга тушиш керак. Емасангиз, ичмасангиз юқори даражада ўйнай олмайсиз. Бир ой рўзадан кейин аввалги формага қайтиш икки ойгача чўзилиши мумкин. Икки ойда чемпионат кутиб турмайди, шунда бир мавсумни ҳавога совурган бўлиб қоласиз”, — дейди Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, Абрамов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ саралашини иккинчи босқичдаёқ якунлаганди.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг