27 ёшли ўзбекистонлик футболчи фаолиятини якунлади

Ўзбекистон ифтихори, футболчи Аббос Махситалиев карьерасини якунлагани ҳақида ёзишди. У 1994 йилда таваллуд топган футболчилар бирга Мексикадаги ўсмирлар мундиалида иштирок этганди.

Диёр Имомхўжаев

Суперлига клубларида барқарор ўйин кўрсата олмай, ПРО-Лига жамоаларида қўним топган сирдаёрлик футболчи бу йил Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида кўриниш берганди. Аммо кейинчалик бу жамоа тарқатиб юборилгач, Аббос Тошкент вилоятининг “Рубин” жамоасига бориб қўшилди. Ажабланарлиси ушбу жамоа ҳам кўп ўтмай мусобақадаги иштирокини тўхтатди. Шундан сўнг Аббос ўзига янги жамоа топишга қийналди чоғи. Натижада собиқ футболчи мураббийликка ўтишга қарор қилди. Олинган маълумотларга кўра, Махсталиев “Янгиер футбол академияси”да мураббий сифатида иш бошлаган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг