Ромелу Лукаку: «Челси»дан кетганимдан сўнг, фаолиятимда жуда кўп парвоз ва қулашлар бўлди. Бироқ шулар мени янада кучлироқ қилди

“Мазкур ажойиб клубга қайтганимдан мамнунман. Узоқ йўлни босиб ўтдим: аввалига кўп нарсани ўрганиши керак бўлган ёш йигитча сифатида бу ерга келгандим. Ҳозир эса бу ерга тажрибали футболчи сифатида қайтдим.

Клуб билан алоқаларимиз мен учун кўп нарсани англатишини биласиз. «Челси»ни ёшлигимдан бери қўллаб-қувватлаб келаман. Энди клубга қайтиш ва унга янги совринларни ютишда ёрдам бериш имкониятидан қувонч, бахт ҳисларини туймоқдаман.

Клубнинг ривожланишда эканлиги менинг қараш ва мақсадларимга тўғри келади. Ахир мен 28 ёшдаман ва эндигина Италия чемпионатини ютдим, холос. Бу имконият мен учун идеал вақтда пайдо бўлди. Клуб ва мени биргаликдаги улкан мувафаққият кутяпти деб умид қиламан.

Челси»ни тарк этганимдан сўнг, менда жуда кўп парвоз ва қулашлар бўлди. Бироқ шулар сабаб ҳам мен янада кучли бўлдим. Вазифам — «Челси»га янги совринларни ютишда ёрдам бериш. Янги мавсум бошланишини кутишга сабрим чидамаяпти”, — дейди Ромелу Лукаку.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг