Месси ПСЖга ўтгани зўр бўлдию, аммо Парижда хотинини “илиб” кетадиганлар ҳам борлиги чатоқда!

Учта боланинг онаси биров билан “юриб” кетмаса керак, десангиз, адашасиз! Икарди болали аёлларни тез “илдиради”!

Лионел Месси «ПСЖ»га ўтди. Хўш, энди Икардининг тақдири нима бўлади? Месси ва Икарди ўртасидаги совуқ муносабатдан мухлисларнинг хабари бор.

Аслида нима бўлган эди?

2012 йилда ёш ва умидли ҳужумчи Мауро Икарди «Сампдория»да тўп сурарди. У билан бирга 28 ёшли Макси Лопес ҳам ўйнарди. Лопес «Барселона»нинг собиқ футболчиси ва Лео Мессининг яқин дўсти эди. Икарди ва Лопес тез тил топишиб кетди. Улар бир-бирини меҳмонга ҳам таклиф қила бошлади. Мауро Лопеснинг рафиқаси Ванда Нара билан танишади.

Ўша вақтда Макси Икардини уйига таклиф қилиб қандай хатога йўл қўйганини билмасди. Икарди Ванда билан ишқий муносабатларни бошлайди. Ванда ўйлаб ўтирмасдан 3 фарзандини олади ва Мауронинг уйига кўчиб ўтади. Лопес бу вазиятдан шок ҳолатига тушади. Оиласи ва фарзандларини ортга қайтаришни иложи бўлмай қолади.

Макси бўлган воқеаларни дўсти Мессига айтиб беради. Лео Аргентинада катта таъсирга эга футболчи. Гарчи у Маурони ҳеч қанақасига терма жамоага чақирилишига таъсир ўтказмаганини айтса ҳам, фактлар шунга олиб боради. 2013 йилдан 2018 йилгача Икарди терма жамоа сафида 8 та ўйин ўтказди. 2018 йилги мундиалга Икарди чақирилмади. Мураббий Хорхе Сампаоли ўз услубига мос футболчиларни таркибга жалб қилганини айтиб ўтди. Аммо Икарди ўша мавсумда «Интер»да 34 ўйинда 29 та гол урганди. Сампаоли эса Гонсало Игуаин (16 та гол урган) ва Серхио Агуэро (21 та гол)ларни терма жамоага чақирди.

Аргентинанинг афсонавий собиқ футболчиси Эрнан Креспо айнан Месси сабаб Икарди терма жамоага чақирилмаслигини айтиб ўтган.

Хўш, Месси Парижга келди. Мауро Икарди эса ҳозир ўзини қўярга жой топа олмаётган бўлса керак. Тез орада Икарди «Рома»га ўтмоқда, «Интер» футболчи учун қизиқиш билдирмоқда, Ла Лигадан Икардига яхши таклифлар бор қабилидаги хабарларни ўқисангиз ҳайрон қолманг. У ерда тушунарли сабаб ётибди. Икарди айбни ўзидан қидирса ҳам бўлади. Месси эса нима бўлган тақдирда ҳам ўз дўсти ва хотинини ҳимоя қилган.

Ким билсин Мессининг хотинига ҳам кўз сузиб қолса…

Дўстларингизга билан баҳам кўринг