Баҳодир Жалоловга орден берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпиадада иштирок этган спортчиларни қабул қилди. Тадбир якунида давлат раҳбари томонидан ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Хусусан, бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени берилди.

Баҳодир тақдирлаш маросимидан сўнг Олимпиададаги финал жанги ҳақида гапириб ўтди.

— Бу Олимпиадани менчалик кутган одам бўлмаса керак. Рио-де-Жанейрода ғалаба қозона олмаганимдан кейин бор кучим ва ҳаракатимни мана шу Олимпиадага қаратган эдим.

Тўғрисини айтсам, америкалик рақибимдан биринчи раундда зарба ўтказиб юбордим. Шундан сўнг йиллар давомида қилган меҳнатимни ўйладим, халқимга, сизга берган ваъдамни эсладим. Шундан кейин яна-да катта куч билан ҳаракат қилдим ва иккинчи, учинчи раундда ғалаба қозондим.

Юртимизда спортга бўлган эътибор жуда юқори. Биз бундан фойдаланишимиз керак. Халқим учун, Сиз учун жоним чиққунча ҳаракат қиламан, — деди Баходир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Токио Олимпиадаси финалида Ричард Торресга қарши рингга кўтарилган ва ғалаба қозонган эди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг