Расман: Ромелу Лукаку “Челси” футболчиси!

Ромелу Лукаку фаолиятини “Челси” клубида давом эттиради.

Лондоннинг “Челси” клуби Ромелу Лукакунинг трансферини расман эълон қилди. Белгиялик футболчи “Челси” билан 2026 йил охирига қадар битим имзолади.

Аввалроқ, ушбу трансфер қиймати 115 млн евро, футболчининг маоши эса йилига 12 млн евро эканлиги маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку “Интер” клубида икки йил фаолият олиб борди. Ҳужумчи шу давр мобайнида 72 ўйинда 47 та гол уришга эришган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг