Улар бир-бирини севадими? Менимча, йўқ!..

Роналду ва Жоржина. Бир қарашда “идеал” жуфтлик. Машҳурлик. Гўзаллик. Пул…Хуллас, ҳаммаси кўнгилдагидек. Интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар, журналистлар уларнинг севги ҳикояларини муҳокама қилишади. О, Жоржина нақадар гўзал! Роналду – тирик афсона! Уларнинг расмларида кўзлари ишққа тўлган ҳиссиётлар.

Биласизми, улар бир-бирини севмайди. Бу нақадар ғалати эшитилмасин. Айни ҳақиқат. Нега дейсизми? Унда эшитинг.

Севги – бу ишонч демакдир. Эркак аёлга, аёл эркакка. Ишончдан оила қурилади. Роналду Жоржинани севмайди. Чунки унга ишонмайди. Ишонса расмий уйланар эди. Уйланса Жоржина қачондир “чопиши” мумкин. Агар ажрашиб кетса бойлик тенг иккига бўлинади. Буни Роналду жуда яхши тушунади. Бир қизи бор. Қизи ҳам катта бўлиб қолди. Шунчаки иккиси ҳам маишатини қилиб юрибди, холос. Севмайдиям, ишонмайди ҳам. Тушундингизми? Пул ва мол-дунё ўртада турганида севги четга сурилиб қолиши эҳтимоли юқори уларда.

Муълумот учун: Роналду ва Жоржина анча йилдан буён бирга яшашади. Уларнинг Алана исмли қизи ҳам бор. Аммо турмуши расмий эмас.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг