Токио-2020. Эркин кураш. «Бронза» учун ўтиш баҳсида Шапиев ғалаба қозонди, Абдуллаев ютқазди

Токио олимпиадасининг кечаги кун якунлари бўйича эркин курашчиларимиз Жавраил Шапиев (86 кг.) ва Ғуломжон Абдуллаев (57 кг.) бронза медали учун баҳсларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Шапиев швейцариялик Стефан Рейчмутга қарши гиламга чиқиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди у россиялик Артур Найфоновга қарши бронза медали учун жангда иштирок этади. Мазкур жанг Тошкент вақти билан тахминан 15:50да бошланади.

Ғуломжон Абдуллаев кеча ярим финалга чиқишига бир бахя қолганди. Аммо бронза медали учун ўтиш учрашуви ҳамюртимиз учун муваффақиятсиз кечди. У АҚШлик Томас Патрик Гилманга имкониятни бой бериб қўйди — 1:11.

Шу тариқа, ушбу ватандошимиз олимпиадани медалсиз якунлайдиган бўлди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг