«Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Перес ўзи билмаган ҳолда Элдор Шомуродовни “поддержка” қилиб юборди

Бугун тонгдан барча янгилик нашрлари Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтганлиги тўғрисидаги хабарлар билан бонг урди!

Ҳа, албатта, бу хабар барча ўзбек футбол мухлисларини чексиз қувонтирди. Элдорнинг “Рома”га ўтишига «Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Переснинг ҳам “қўли бор”!  Қандай дейсизми? Унда воқеани бошидан эшитинг.

Амалга ошмаган лойиҳа…

Ўтган мавсумда ўзи АПЛда иши юришмай келаётган Жозе Мауриньо “Тоттенхэм” билан мақтанадиган натижаларга эришолмаётган эди. Флорентино Перес бошчилигидаги Европанинг бир қанча топ клублари раҳбарлари кутилмаганда  Европа футболи уюшмаси — УЭФА га “уруш эълон қилишди”. Европа футболини катта “инқилоб” остонасига олиб борди. Бренд даражадаги гигант клублар ўзларига алоҳида лига тузишди. Европанинг 12 клуби янги Суперлига тузилганини расман эълон қилди. Бу клублар УЕФАнинг ЕЧЛни ташкил этишидан қониқмаганини айтиб, янги лига тузилганини эълон қилди.Пандемиядан кейин бутун дунёда бўлиши кутилган инқилоб футболда юз берди гўё. Ҳозирча билан буни кичик инқилоб дея турамиз. Аммо у йирик бўлиб чиқиши ҳеч гап эмас! Ҳар қандай инқилобда бўлгани каби бунисининг рўй бериши ҳақида ҳам анча йиллардан бери гап сўзлар мавжуд эди. Европанинг топ жамоалари молиявий жиҳатдан заифроқ бўлган бошқа клублар билан фойдани бўлишгилари йўқ. Ўшанда 12 та жамоа янги мусобақада иштирок этиш мақсадини билдриган ва турнир таъсисчиси мақомида қайд этилган. Булар «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси», «Тоттенхэм», «Реал Мадрид», «Барселона», «Атлетико», «Ювентус», «Милан» ва «Интер». Асосий ролларда Флорентино Перес («Реал М») ва Андреа Аньеллини («Ювентус») кўриш мумкин эди.

УЕФА қаттиқ қаршилик кўрсатди. Европа футбол раҳбарлари Суперлига сабабли УЕФА рўйхатидан чиқарилган 9 клубнинг қайта рўйхатга ўтганини эълон қилди. «Арсенал», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Тоттенхэм», «Челси», «Интер», «Милан» ва «Атлетико» бошини эгиб яна УЕФА тасарруфига қайтиб келди. УЕФА уларни “кечиради”.

Хуллас бу лойиҳа узоққа бормади…

Хўш, бу воқеани Элдор Шомуродовнинг “Рома”га ўтишига нима алоқаси бор?

Шунча тала-тўп ичида ўша пайтдаги  “Тоттенхэм” мураббийи Жозе Мауриньо ҳам “қовун туширди”. Юқорида айтиб ўтган Европа Супер лигасига «Тоттенхэм» ҳам қўшилади. Табиийки бу характерли Жозе Моуриньога ёқмади. Мураббий Эвропа Суперлигасига кириш таклифи туфайли жамоани машғулот майдонига олиб боришдан бош тортади. Шу куннинг ўзида Жозе Моуриньо «Тоттенҳем» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Жозе Моуриньо Европа Супер Лигаси тарихидаги жабр кўрган илк мураббий сифатида тарихда қолади. Хуллас, Флорентино Перес жаноблари ташаббуси билан бошланган Европа Суперлигаси лойиҳаси Жозе Моуриньонинг бошига етди ва Маур “Рома”га келишига сабабчи бўлди.

Переснинг “қилмиши” сабаб “Рома”га келиб қолган Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовни жамоада кўриш истагини билдирган. Тез оради Жозе Моуриньони бош мураббийликка таклиф қилган “Рома” Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар яшин тезлигида тарқалди. Бунга Элдор Шомуродов ва Жозе Моуриньо шахсан таниш экани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Шундай қилиб ҳолат силсиласи қуйидагича: 

Перес Суперлига тузди ->Тоттенхэх қўшилди -> Маур бундан норози бўлди, клубни машғулотга олиб чиқмади ->Бу иши учун жозе клубдан қувилди -> Италия унга бағрини очди ва “Рома”га келди ->Элдорни клубга чақирди ва тўлиқ сотиб олди ->бугун Элдор “Рома” футболчиси!

Хулоса шуки, қандайдир маънода «Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Перес ўзи билмаган ҳолда Элдор Шомуродовни “поддержка” қилиб юборди…

Манба: allsportuz.com

Спорт оламининг энг сара ва қизиқарли янгиликларини тедеграм каналимизда кузатиб боринг!!!

 

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг