Нима учун спорт ҳакамлари қора ва оқ чизиқли кийим кийишади?

20-аср бошларида ҳакамлар одатда оқ камзулда қора капалак галстук ва оқ кепкада пайдо бўлишган. Бу расмий кўринишга эга эди, аммо бу ҳакамларни футболчилардан ажратиб туришга ёрдам бермади. Агар жамоалардан бири оқ формада бўлса, унда бу ҳақиқий қийинчиликлар туғдирган.

Шарқий Мичиган университети талабаси сифатида Ллойд У. Олдс кўпинча талабалар ўйинларига ҳакамлик қилган ва ўзи бир неча марта ўйинчилар уни ўзларининг ўйинчиси сифатида қабул қилган вазиятлар юз берган.

1920-йилда Олдс Америка футболида ҳакамлик қилар эди ва оқ форма кийган ўйинчи унга пас узатганда унинг сабри тугайди. Олдс Энн Арбор шаҳридаги спорт кийимлари дўкони билан келишиб олди ва у учун оқ ва қора вертикал чизиқли форма тикилган бўлиб, у майдонга биринчи марта 1921-йилда тушган.

Биринчи марта мухлислар унга бошқача кўз билан қараган, аммо аста-секин барча бунга кўника бошлайди. Аммо тез орада уни футбол ва баскетбол ҳакамлари қўллаб-қувватладилар ва бугунги кунда хоккей, лакрос, кураш ва бошқа турдаги ҳакамлар чизиқли формалар кийиб ўйинларни бошқаришади.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг