Шу қиз Зиданга ўхшайдими?!

Ўхшайди. Яхшилаб қаранг, бурни, кўзи… Гарчи улар бир бирлари билан қариндош бўлишмаса ҳам ўхшайди. Сабаби уларнинг ҳар икки бир миллатнинг вакилидир. Бербер миллатининг.

Берберлар Шимолий Африканинг деярли барча мамлакатларида яшайдилар: Жазоирда деярли 11 миллион, Марокашда 10 миллион, Тунисда 9 миллион, Францияда 1 миллиондан ортиқ. Машҳур француз футболчиси Зинедин Зиданнинг миллати ҳам бербер.

Бу энг сирли ва қадимий халқлардан бири. Айнан улар Африканинг шимолидаги цивилизациянинг яратувчилари ҳисобланмшади, уларнинг ворислари кейинчалик қадимги мисрликларга айланган. Берберлар жуда тинч ва зиддиятга бормайдиган одамлар; бундан  тажовузкор халқлар доимо фойдаланишган.

7 асрда улар араблар томонидан босиб олинган ва ўшандан бери улар нафақат мустақилликни йўқотдилар. Ҳозир улар сунний мусулмонлардир… Уларнинг тинчлиги – бу уларнинг балоси – бугунги кунда ҳам Шимолий Африка мамлакатларида улар миллий озчилик ҳисобланишади, гарчи Марокашда, масалан берберлар, аҳолининг 60 фоизини ташкил қилишсада.

Улар ўз ҳуқуқлари учун фақат тинч йўл билан курашадилар: улар ўз фарзандларига бербер исмларини қўйишга рухсат берилишини, бошқа халқлар билан тенг ҳуқуқлилигини ва бербер тили ҳам араб тили билан бирга давлат тилига айланишини талаб қиладилар.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг