Қўшхотинлик бошингга етди, Роналдиньо!..

Роналдиньо футболда афсунгар десак, шахсий ҳаётида ҳам “ойимча”ларнинг афсунгарига ўхшайди! Нега дейсизми? Унда бу воқеани эшитинг:

Роналдиньо бир вақтнинг ўзида битта уйда учта аёл билан яшаган. Улардан бири товон пули олиш учун судга мурожаат қилди.

Роналдиньонинг “қиз дўсти”у шу вақтгача футболчи билан қонуний яшаганлигини исботламоқчи. Агар қиз буни исботласа биргаликда сотиб олинган мулкни тақсимлашни талаб қилиши мумкин бўлади. Яъни мол-мулк текис ўртадан бўлинади.

Муаммо шундаки, Роналдиньонинг уйида бир вақтнинг ўзида яна иккита ёш хоним ҳам яшаган.

Энди Роналдиньо ўзининг собиқ аёлларидан у билан судга келишларини ва судга берган “қиз дўсти” билан қонуний фуқаролик никоҳида эмаслигини, балки шунчаки яқин муносабатда эканлигини исботлаши керак бўлади.

Нима деб ўйлайсиз бу икки аёл “собиқ кундош”ига ёрдам қилиб, у қиз Роналдиньо билан расмий яшаганлигини айтишармикан ёки футболчини тарафини олиб “қиз дўсти”и билан шунчаки кўнгилхушлик учун бирга юрганини уларнинг қонуний ҳеч қандай алоқаси йўқлигини иддао қилишармикан.

Вазият жуда чигал ва қизиқ. Кузатамиз…

Дўстларингизга билан баҳам кўринг