Катта спортни тарк этиб. Спорт юлдузлари фаолиятини қандай якунлаган

Оксана Чусовитина саккизта ёзги Олимпия ўйинларида (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2021) қатнашган гимнастика тарихидаги ягона спортчи. 2019 йил сентябрь ойида Оксана Париждаги FIG World Challenge Cup мусобақасида олтин медални қўлга киритган – у ўшанда 44 ёшда эди!

Шу йил Чусовитина фаолиятини Токиода ўтказиладиган Олимпия ўйинларидан сўнг якунлашини эълон қилди.

“Бу менинг сўнгги Олимпиадам бўлади, мен спортни тарк этаман”, – деган Чусовитина. У Ўзбекистонда гимнастика бўйича болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилган.

2021 йил 25 июль хайрлашиш вақти келди. Ўзбекистонлик гимнастикачи Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларида таяниб сакраш бўйича 14166 очко тўплаб, 16 иштирокчи орасида 11-ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди. “Қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!”, — деб мухлисларига миннатдорчилик билдирди машҳур спортчи.

Юлдузлар спорт билан қандай хайрлашишган

Оксана Чусовитина ва Олимпия ўйинларида 9-маротаба иштирок этаётган Нино Салуквадзени “30 йилдан бери мавжуд бўлмаган мамлакат терма жамоасининг “акс садоси”, – деб ёзмоқда машҳур спорт сайтининг шарҳловчиларидан бири.

Грузиялик спортчи ўтган ҳафтанинг охирида пневматик тўппончадан 10 метрга ўқ узиш бўйича саралаш мусобақаларида қатнашди ва тўққизта Олимпия ўйинларида иштирок этган тарихдаги биринчи аёл сифатида эътироф этилди.

👉 52 ёшли Салуквадзе кўриш қобилиятида жиддий муаммолар борлигини тан олди, шу сабабли ўнинчи юбилей ўйинларида иштирок этиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

«Мен Токиодан кейин фаолиятимни якунламоқдаман. Чунки бу қийин. Маънавий, жисмоний ва техник жиҳатдан мен тайёрман, лекин кўзларим қариб қолди. Корпусни ушлаб туролмаяпман, ҳатто операция ҳам қиллдирдим, сўнгра кўзни ўзгартирдим, чап кўз билан отяпман. Жарроҳнинг пичоғи остига ётишга ҳам тўғри келди. Оддий ҳаёт учун менга бундай операция керак эмас эди, лекин беллашув учун операцияни синаб кўришим зарур деб айтишди. Аммо бу иш бермади. Мен ҳаётни яхши кўраман. Аммо бир йилдан буён мусобақаларда чап кўзимдан фойдаланяпман, бу мен учун қийин “, – деди Нино “РИА Новости” нашрига берган интервьюсида.

Олимпия циклининг тугаши, спорт фаолиятининг якуни ҳақида эълон қилиш учун энг яхши вақт.

👉 Сувга синхрон сакраш бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Виктор Минибаев 2020 йил ўйинларидан сўнг индивидуал йўналишларда иштирок этмаслигини эълон қилди. Спортчининг ўзи бу ҳақда Япония пойтахтида мукофотни қўлга киритганидан сўнг маълум қилди.

👉 2016 йилги Рио Олимпиадасида бутун дунё таниқли америкалик сузувчи Майкл Фелпс билан хайрлашди, у матбуот анжумани вақтида тўсатдан спортни тарк этишини эълон қилди.

“Мен бассейн томон юришни бошладим ва йиғлаётганимни сездим. Охирги тайёргарлик, охирги марта спорт кийимини кийиш, охирги марта минглаб мухлислар олдига чиқиш вақтида ҳис этган таассуротларимни сўз билан тасвирлаб бўлмайди”, – деди Фелпс. У спорт тарихидаги ягона 23 карра Олимпия чемпиони сифатида эътироф этилган – унинг 9 та олтин медали эстафетада қўлга киритилган. Умумий ҳисобда америкалик спортчи 27 та Олимпияда медалини қўлга киритган. У 2000, 2004, 2008, 2012 йилларда ўтказилган Олимпия ўйинларида иштирок этган.

👉 Бундан икки йил аввал Сочидаги Қишки Олимпия ўйинларида италиялик чанғи спорти устаси Армин Цоггелер Олимпия ўйинларида жами олтита медаль – иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза натижа билан мухлислар билан хайрлашди.

«Ўйлашимча, бу менинг сўнгги мусобақам эди. Бу спорт фаолиятини якунлаш ҳақида эълон қилиш учун жуда яхши фурсат», – деб таъкидлади 40 ёшли Цоггелер.

Италиялик спортчи ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари тарихида бир йўналишда олтита медални қўлга киритган ягона спортчи сифатида эътироф этилган. Цоггелер Сочида бронза медалини қўлга киритган. Цоггелер Лиллехаммер-1994 ва Ванкувер-2010 ўйинларида бронза медалини, Нагано-1998 ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Солт Лейк Сити-2020 ва Турин-2006 ўйинларида ғолиб бўлган.

👉 2014 йилда россиялик фигурали учиш устаси – ҳозирда мураббийлик қилаётган Евгений Плюшенко ўз фаолиятини якунлаётгани ҳақида эълон қилади. Плюшенко тўртта Олимпиядада иштирок этган: 2002 йилда кумуш, 2006 йилда олтин, 2010 йилда кумуш медалини қўлга киритган, 2014 йилда эса жамоавий баҳсларда Олимпиада ғолибига айланган.

Плюшенко Сочи Олимпиадасида Россиянинг ягона вакили сифатида иштирок этган.

Умуртқа поғонасида ўтказилган операция Плюшенкога салбий таъсир кўрсатди, машғулот вақтида олинган жароҳатдан сўнг қисқа дастурда қатнашишдан ва Олимпия олтинлари учун курашишдан бош тортишга мажбур бўлди. Таниқли спортчи энг қийин икки элементни қийинчилик билан бажарди, биринчисидан кейин у бел қисмида қаттиқ оғриқ ҳис қилади. Мусобақадан кўп ўтмай Евгений Плюшенко спортдаги фаолиятини якунлаши ҳақидаги баёнотини эълон қилди.

👉 2012 йилги Лондон Олимпиядасида таниқли қозоғистонлик велосипедчи Александр Винокуровнинг 1997 йилда бошланган фаолияти якунланди. Бу 38 ёшли спортчи олтин медални қўлга киритгандан сўнг маълум бўлди. У биринчи кумушдан 12 йил ўтгандан сўнг Олимпиаданинг иккинчи мукофотини қўлга киритган эди…

Рўйхатни давом эттириш мумкин: Олимпия ўйинлари давомида бундай “якуний аккордлар” одатий ҳолга айланган.

Катта спорт машаққатли ва оғир машғулот. Ҳамма ҳам узоқ муддатли босимларга дош беролмайди, ҳаттоки ёшлар ҳам спортни вақтли тарк этишади. Бундан маълумки, узоқ вақт давомида фаолият олиб борган спорт усталари энг юксак олқишларга сазовор!

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг