«Олтин тўп-2021»: асосий даъвогарлар

2021 йил футбол оламида узоқ вақтдан бери кутилган энг ҳаяжонли йил бўлиб тарихга кириши мумкин. Бунга сабаб бир йилга кечиктирилган Европа чемпионати ва Копа Америка мусобақаси бир вақтда ўтказилганини мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин. Мухлисларнинг узоқ вақтли танаффусдан сўнг стадионларга киритилишини ҳам ёдда қоларли ҳодиса сифатида баҳолашимиз мумкин. Уларнинг баҳонасида «Олтин тўп» ҳам қайтмоқда. Эсингизда бўлса, ушбу соврин ўтган йили ҳеч кимга топширилмаганди. Бу мавсумда кимга берилиши, ким лойиқроқ эканлигини биргаликда таҳлил ва таҳмин қилиб кўрамиз.

10. Неймар (ПСЖ ва Бразилия)

2021 йил статистикаси: 12 гол, 12 голли узатма

Қўлга киритган совринлари: Франция кубоги

Бу йил Неймар учун оғир йил бўлди, айниқса Америка Кубоги финалида Аргентинадан учралган мағлубият ҳалигача уни безовта қилса керак.

Жорий мавсумда Неймарни клуб доирасида Килиан Мбаппе орқа фонга суриб қўйди, аммо у терма жамоада бош қаҳрамонлигича қолмоқда. Америка кубогида фақат Месси ва Лаутаро Мартинес ундан кўп гол уришди ва фақатгина Месси кўпроқ голли узатмани амлага оширди.

Ҳозирча унинг «Олтин тўп» олиш эҳтимоли жуда паст ва янги мавсум бошида мўъжизавий ўйин кўрсатиб юбормаса, у ушбу совринга даҳл қилмаса ҳам бўлаверди.

9. Мейсон Маунт («Челси» ва Англия)

2021 йил статистикаси: 9 гол, 6 голли узатма

Совринлар: Чемпионлар Лигаси

Икки йил олдин Мейсон Маунтни деярли ҳеч ким танимас эди. Аммо энди у «Челси»нинг Чемпионлар Лигасидаги ютуғи ва Англиянинг Евро-2020даги муваффақиятли ўйини туфайли у «Олтин тўп»га номзод футболчилар қаторида этироф қилиняпти.

Маунт клубнинг Чемпионлар лигасини қўлга киритишида муҳим роль ўйнади. Еврода 22 ёшли футболчи «уч шер»ларнинг дастлабки икки учрашувида 90 дақиқа тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Чехия ва Германия билан ўйинларни ўтказиб юборди, сўнгра Украина ва Данияга қарши асосий таркибда кўриниш берди.

8. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити» ва Англия)

2021 йил статистикаси: 11 гол, 6 голли узатма

Совринлар: Премьер лига

Евро-2020 Раҳим Стерлингга кутилмаган мукофотни қўлга киритишда ёрдам бериши мумкин. «Манчестер Сити» таркибида бутун мавсум давомида Стерлингнинг ўйинлари қовушмай келди, лекин у бор кучини Евро-2020да Англия учун намойиш қилиб берди.

Кўпчилик уни мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинди, дея таҳмин қилганди. Бироқ италияликларнинг финалдаги қаҳрамонлиги уни бу совриндан маҳрум қилди.

7. Жоржиньо («Челси» ва Италия)

2021 йил статистикаси: 4 гол, 2 голли узатма

Совринлар: Чемпионлар Лигаси, Евро-2020

29 ёшли футболчининг ярим ҳимоядаги тинимсиз меҳнати кўпинча эътибордан четда қолиб кетади ва якунда Нголо Канте «Челси»нинг Чемпионлар лигасидаги қаҳрамони сифатида этироф этилади.

Бироқ унинг Евро-2020да Италия термасининг чемпионлигига қўшган ҳиссасини баҳолаб бўлмайди. мусобақа давомида фақатгина Жанлуижи Доннарумма ундан кўра кўпроқ вақт майдонда ҳаракат қилди. Ҳеч ким у каби узоқ масофани босиб ўтмади (72,3 км). Ҳеч ким ундан кўпроқ узатма бермади.

«Агар Италия Европа чемпионатида ғолиб чиқса, у “Олтин тўп”нинг фаворитига айланиши аниқ», – деган эди Маурицио Сарри.

6. Ромелу Лукаку («Интер» ва Бельгия)

2021 статистикаси: 22 гол, 8 голли узатма

Совринлар: А Серия

Ромелу Лукаку бу мавсумда ўзининг қанчалик яхши футболчи эканлигини барчага яна бир бор исботлаб қўйди. Антонио Конте бошчилигида у «Интер»да футболчи сифатида муҳим роль ўйнади ва А Серияда биринчи совринини қўлга киритди.

Афсуски, у Бельгия билан Евро-2020 чорак финалидан ортга қайтишга мажбур бўлди. 28 ёшли футболчи чемпионатда 4 гол урди. Ундан яхшироқ натижа фақат Криштиану Роналду ва Патрик Шикда бор.

Бельгия термаси устози Роберто Мартинес Goal’га берган интервьюсида шундай деди: «Мен Ромелу Лукакуга 50 евро, Кевин де Брюйнега 50 евро тикардим. Ўйлайманки, иккаласи ҳам ўз позицияларида жаҳон футболидаги энг зўрлари қаторида туришади. Шунинг учун улар муносиб эътирофга сазовор бўлишларига умид қиламан».

5. Нголо Канте («Челси» ва Франция)

2021 йил статистикаси: 1 голли узатма

Кубок: Чемпионлар Лигаси

Евро-2020 арафасида ҳамма Франциянинг чемпионлиги Нголо Кантени «Олтин тўп»нинг асосий фаворитига айлантиради, деб ўйлади. Ахир у Чемпионлар лигаси ярим финал ва финал учрашувларининг энг яхши футболчиси эди.

Кантенинг ярим ҳимоядаги
тинимсиз меҳнати уни жаҳон футболида энг яхшилар қаторида этироф этилишини таъминлади.

Бироқ французларнинг 1/8 финалдаёқ мусобақани тарк этиши унинг имкониятларини кескин камайтириб ташлади. Канте ҳали ҳам кучли давогар, аммо ғалаба эҳтимолдан йироқ кўринади.

4. Харри Кейн («Тоттенхем» ва Англия)

2021 статистикаси: 23 гол, 6 голли узатма

Соврин: Премьер-лиганинг Олтин бутсаси

Ҳарри Кейнга Евро-2020да ажралиб чиқиш учун бироз вақт керак бўлди, аммо якунда «Олтин бутса» учун курашда Криштиану Роналду ва Патрик Шикдан фақат битта голга ортда қолди.

У ҳеч қачон клубда ёки халқаро миқёсдаги совринларни ютмаган, шу сабабли у клубини ўзгартиришни ўйлаяпти. Соврин ютмаганига қарамай у индивидуал равишда бу мавсумда фантастик ўйин намойиш қилди.

3. Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити» ва Бельгия)

 

2021 йил статистикаси: 10 гол, 10 голли узатма

Совринлар: Премьер лига, Англия Лига кубоги.

Евро-2020да атиги тўрт футболчи Кевин Де Брюйнега қараганда кўпроқ узатмани амалга оширган. Кевинга бу кўрсаткич учун 272 дақиқа майдонда ҳаракат қилиши етарли бўлган.

У сўнгги пайтларда жаҳоннинг энг зўр плеймейкери, дея эътироф этилиши ҳам бежизга эмас.

У бу мавсумда Премьер лига чемпионлигини қўлга киритган ва Чемпионлар Лигаси финалига чиққан Ситининг энг яхши футболчиси эди. Бельгия фақат 30 ёшли футболчи ва Ромелу Лукаку бир вақтда майдонга тушганида ҳақиқий Евро-2020 даъвогарига ўхшарди.

Улар чорак финалда мағлуб бўлишди, аммо Де Брюйне турнирдаги жароҳатларига қарамай ажойиб шахсий натижалар билан «Олтин тўп» учун имкониятини оширди.

2. Роберт Левандовски («Бавария» ва Польша)

2021 статистикаси: 34 гол, 4 голли узатма

Совринлар: Бундеслига чемпионлиги, Бундеслига «Олтин бутса»си, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати.

Бу мавсум Европанинг кучли бешлик лигаларида ҳеч бир футболчи Робертдан кўп гол уролмади. COVID-19 сабаб ўтган йили «Олтин тўп» ҳеч кимга берилмаганди, ўша мавсумда Лева ҳақиқий даъвогар футболчи эди.

2021 йилда 32 ёшли футболчи Бундеслига ўйинларининг ҳар 61 дақиқасида гол урган. Таққослаш учун, Месси Ла Лигадаги ҳар 79 дақиқада, Португалия ҳужумчиси Андрé Силва ҳар 100 дақиқада ушбу натижага эришган. Бу Левандовскининг «Олтин тўп» пойгасидаги устунлиги.

1. Лионель Месси (эркин агент ва Аргентина)

2021 статистикаси: 33 гол, 14 голли пас

Совринлар: Ла Лиганинг «олтин бутса»си, Испания кубоги, Америка кубоги

У 34 ёшда ва эркин агент, аммо Лионель Месси «Олтин тўп» давогарлари рўйхатида биринчи ўринда.

«Барселона»даги шартномавий ҳолатига қарамай, 2021 йилда Месси ҳам клубда, ҳам миллий жамоада яхши ўйнади. Ушбу мавсумда ҳеч ким унинг Ла Лигадаги статистикасига яқинлаша олмади ва Америка кубогида у мутлақ етакчи эди.

Таъкидлаш жоизки, Мессининг азалий рақиби Роналду «Ювентус» ва Португалия билан асосий соврин йўқлиги сабабли А Сериянинг «Олтин бутса»сига қарамай, бизнинг ўнталигимизга кира олмайди. Ҳудди шу мантиқ Килиан Мбаппа ва Эрлинг Ҳолландга тегишли.

Рейтингни кўриб биринчи навбатда Роналду қани, деган савол сизда пайдо бўлиши табиий. Бу шунчаки бизнинг таҳминларимиз танловни эса профессионаллар қабул қилишади.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг