Токио—2020. Улуғбек Рашидовнинг омадли старти билан бошланиб, тарихий натижаси билан тугаган кунда ўзбекистонлик спортчилар қайд этган натижалар

Таэквондо: Улуғбек Рашидов олтин медаль қўлга киритди. Ўзбекистон делегасияси учун дастлабки медаль.

Оғир атлетика: Адҳамжон Эргашев олтинчи ўрин билан кифояланди.

Бокс: Элнур Абдураимов биринчи жангида кучли рақиб монголиялик Баатарсухинга дуч келди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дилшод Рўзметов ирландиялик Эмметни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бокс: Турсуной Раҳимова илк жангида полшалик Драбикдан устун келди, 4:1. Бу аёллар боксидаги биринчи ғалабамиз бўлди

Гимнастика: Оксана Чусовитина саралашда 11-натижа қайд этиб турнирдаги иштирокини тугатди. У жаҳон спорти афсонаси ва рекордлар эгаси сифатида тарихдан жой олди.

Академик эшкак эшиш: Собиржон Сафаралиев – Шахбоз Холмурзаев ярим финалда 4-натижа қайд этишди ва финал йўлланмасидан маҳрум бўлишди.

Велоспорт: Олга Забеленская масофани тўққизинчи натижа билан якунлади.

Дзюдо: Сардор Нуриллаев Молдовалик Виеруга қарши баҳсда жароҳат олди ва техник мағлубиятга учради.

Дзюдо: Диёра Келдиёрова монголиялик Лхагвасуренга мағлуб бўлди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг