Токио-2020. Элнур Абдураимов мўғилистонлик рақибини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Боксчимиз Элнур Абдураимов Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади. Ҳамюртимиз ҳозиргина мўғилистонлик рақибини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Дастлабки раундда амалдаги Осиё чемпиони Чинзориг Батарсух устунликка эришди. Қолган раундда Абдураимов ўз маҳоратини кўрсата олди ва якунда кичик фарқ билан ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа вакилимиз яқинда БААда ўтган Осиё чемпионатидаги финал учун муносиб реванш олиш билан бирга, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг