Пётр Янг ва Алжамейн Стерлинг ўртасидаги реванш жанги санаси маълум қилинди

Ўта енгил вазн тоифасида УФС чемпиони Алжамейн Стерлинг ва собиқ чемпион Пётр Янг ўртасидаги реванш жанги 30 октябрь куни Абу-Дабидаги УФС 267 мусобақасида бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда инсайдер Ариел Ҳелвани.

Ушбу оқшомда шунингдек, Ян Блаҳович ва Гловер Тейшейра ўртасидаги жанг ҳам ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Янг ва Стерлинг ўртасидаги дастлабки жангда россиялик спортчи тақиқланган зарба туфайли камарни йўқотганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг