Германиянинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди!

Немис футболида энг яхшисини аниқлаш жуда мушкул масала. Аммо немислар бу сафар ҳам энг яхшисини аниқлашда адашишмади!

«Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски Германиянинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ғолиб немис спорт журналистлари ассоциацияси (VDS) аъзолари томонидан аниқланди, сўровнома «Kicker» нашри томонидан ўтказилди.

563 киши қатнашган сўровномадан Левандовски 356 та овоз олди. Иккинчи ўринда Томас Мюллер (41 овоз), ундан кейинги ўриндан эса «Боруссия Д» футболчиси Эрлинг Ҳоланд (38) жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Роберт ўтган мавсум Бундеслиганинг 29 учрашувида қатнашиб, 41 гол урган. Шунингдек, «Бавария» билан Германия чемпионлигини қўлга киритди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг