Токио-2020 олимпиадасини қайси телеканалларда кузатиб борса бўлади?

Токио 2020 Олимпия ўйинлари МТРК га кирадиган 4 та телеканал орқали ёритилади — “Спорт ТВ”, “Ўзбекистон” ва “Оилавий”, ҳамда “Тошкент”.

Афсус, “Тошкент” телеканалини фақат пойтахт ва Тошкент вилоятида яшовчилар кўриши мумкин. Қолган телеканалларни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кузатса бўлади.

Барча мазкур телеканалларни интернетдан фойдаланиб UZTV иловаси орқали кўрса бўлади. Ундан ташқари интернетда “Спорт 2″ни ҳам кузатса бўлади, ушбу канал эса ҳозирги маълумотга кўра фақат интернетда чиқади.

З

Дўстларингизга билан баҳам кўринг