Токио-2020. Бугун футболда қақшатгич натижалар қайд этилди

Токиода футбол ёнмоқда. Бразилия Хитойни янчиб ташлади.

Футбол бўйича Бразилия аёллар жамоаси Олимпиаданинг биринчи турида қитъадошларимиз Хитойни аяб ўтиргани йўқ. Учрашув йирик ҳисобда якунланди. Иккита голни Марта ўз ҳисобига ёзган бўлса, Дебора, Aндерсон ва Беатрис биттадан голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, Марта 5 та олимпиадада гол киритишни уддалаган биринчи аёл футболчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль санасида Швеция Aвстралия билан куч синашади. AҚШ терма жамоаси Янги Зеландиялик қизларни синовдан ўтказади. Бразилия гуруҳ босқичидаги иккинчи учрашувини Нидерландияга қарши ўтказади. Хитой Замбия қаршилигини синдиришга уриниб кўради.

Ф гуруҳи. 1 тур

Хитой — Бразилия — 0:5 (0:2)

Голлар: Марта, 9, 74. Дебора, 21. Андерсса Алвес, 82 (пенальти). Беатрис, 89.

Г гуруҳи. 1 тур

Швеция — АҚШ — 3:0 (1:0)

Голлар: Блакстениус, 25, 54. Хуртиг, 72

Э гуруҳи. 1 тур

Буюк Британия – Чили – 2:0 (1:0)

Уайт, 17 (1:0). Уайт, 72 (2:0)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг