Тезкор! Мурод Хонтўраевнинг шогирди “авария” қандай бўлганини сўзлаб берди (+видео)

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 июль куни “Осиё айиғи” номи билан танилган ММA жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида ЙТҲга учраб, воқеа жойида вафот этди.

Хонтўраевнинг вафотидан сўнг, ижтимоий тармоқларда у ҳақида турли гап-сўзлар тарқалмоқда. Кимдир Хонтўраев спиртли ичимлик ичган экан деса, яна бошқа биров Бўстонлиқдаги дўкон эгасига қурол ўқталганини айтиб чиқди. Бу гаплар эса қуруқ бўҳтон экани эса вақт ўтгани сайин ўз исботини топмоқда.

ЙТҲ юз берган куни Мурод Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Aнорбоев ҳам бўлган. У ЙТҲ юз бергандан сўнг, зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига етказилган. Хонтўраевнинг дафн маросими ўтганидан кейин эса автомобилда бўлган Анорбоевнинг ҳам комага тушгани, ундан ҳеч ким хабар олмаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

Мурод Хонтўраевнинг шогирди “авария” қандай бўлганини сўзлаб берди:

Дўстларингизга билан баҳам кўринг