Роналдунинг ҳаётидаги энг оғир лаҳза…

Криштиану Роналду қийинчилик билан ўтган болалигини ёдга олди.

Футболчи «Спортинг» академиясида машғулот ўтказиш учун оиласи билан хайрлашган лаҳза Криш хотирасида абадий қолади.

“Улар қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишган эди, лекин мен кўзларидан ёш оқаётганини пайқаб қолганман. Онам менга билдирмаслик учун атай шу усулдан фойдаланган эди.

Буни мен кейинроқ тушунганман. Кўз олдимда ушбу тасвир билан самолётга чиқдим. Бу менинг фаолиятимдаги энг оғир пайтлар эди. Кўникиш қийин. Ўшанда мен йиғлаб юборганман, бу аниқ.

Оилам Мадейрада қолди, у мени болалигимни ҳам қўшиб ўзида олиб қолди», – дейди футболчи.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг