Ислом худди Ҳабибнинг ўзи деса, мен унинг фикрига қўшиламан

Ҳа, тан олиш керак Ҳабиб ҳам жангчи ҳам инсон сифатида кучли шахс. Ҳабибнинг вориси сифатида қаралаётган Ислом Махачев ошнаси ҳақида фикр билдирган:

«Агар кимдир Ислом худди Ҳабибнинг ўзи деса, мен унинг фикрига қўшиламан. Мен айнан Ҳабибдек бўлишни хоҳлардим.

У — буюк инсон, у — чемпион. Унинг ҳамма нарсаси бор, бироқ у аввалгидек камтарлигича қолган. Ҳабиб оиласиз ҳолда АҚШга келади, 2-3 ой шунчаки бизга ёрдам бериш учунгина шу ерда бўлади.

У бунинг учун пул сўрамайди. У жамоага ёрдам бериш учун келади. Ҳаммасини жамоа учун қилади.

У бу ерда жамоа учун катта уйни ва бир нечта машинани ижарага олди. Бунинг учун биздан ҳеч ким пул тўламайди. Ҳаммасини Ҳабиб тўлаган. Ҳабиб жуда кўп яхши ишлар қилади, бироқ уларни ҳеч ким билишини истамайди. Ҳаммамиз унга раҳмат дейишимиз керак», — дейди Махачев.

 

Дўстларингизга билан баҳам кўринг