Пулинг бўлса халтада, дам оласан ялтада: Конор жуда қимматга супер яхта сотиб олди (+видео)

3 400 000 доллар қийматидаги қайиқда Ирландия байроғи рангларида тайёрланган.

Жангчи, миллионерКонор Макгрегор дабдабали харидларни давом эттирмоқда. Бу сафар у  тахминий қиймати 3 400 000 долларни ташкил этадиган Lamborghini суперяхтаси (“Tecnomar for Lamborghini 63”) эгасига айланди.

Яхта бор йўғри 63 дона ишлаб чиқилган( Lamborghini ташкил этилган йилга ишора – 1963 йил). Конор 12-нусхасини олган.

Яхта 2000 л / с гача бўлган иккита МАН В12 двигателлари билан жиҳозланган бўлиб, у максимал тезликни 111 км / соат ташкил этади, бу сув транспорти стандартлари бўйича жуд юқоридир.

Конор Инстаграмда фотосуратлар ва видеолар билан катта пост жойлаштирди, унда яхтани ясаган Италия денгиз гуруҳи ишига қойил қолганини билдирди:

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Conor McGregor Official (@thenotoriousmma)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг