Олимпия ўйинларига янги спорт тури киритилди

Италиянинг Милан шаҳрида 2026 йилда бўлиб ўтадиган ХХХIII Олимпия ўйинлари дастурига янги спорт тури қўшилди.

Қоя альпинизми деб аталадиган мазкур спорт тури Милан-2026 Олимпиадаси дастуридан ўрин олади. Қарор 20 июль куни Халқаро Олимпия қўмитасининг 138-сессиясида қабул қилинди.

Олимпия ўйинларида мазкур спорт тури бўйича 5 та медаллар жамланмаси ўйналади ва унда 48 нафар спортчи-альпинист беллашади. Ушбу спорт тури қўшимча иншоот инфротузилмасини талаб қилмайди. Қоя альпинизми мусобақаси қорлик билан қопланган қия тоғ ёнбағрида ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Италия мазкур спорт турида энг кўп жаҳон чемпиони бўлган мамлакат ҳисобланади. Италия 2002 йилдан бери ўтказилган 10 та жаҳон чемпионатининг 6 карра ғолиби саналади. Шунингдек, Франция ва Швейцария ҳам мазкур спорт турида фаворит.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг