Кутилмаганда Токио-2020 олимпиадаси шиори ўзгарди

Олимпия ўйинларида “Тезроқ, Баландроқ, Кучлироқ” шиори амал қилишидан хабарингиз бор.

Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан ўтказилган сессияда ўйинлар шиорига кичик ўзгариш киритилгани маълум қилинди. Эндиликда Олимпия ўйинлари шиори “Тезроқ, Баландроқ, Кучлироқ – Биргаликда” деб номланади.

Янги шиорнинг мазмуни шундан иборатки, агар сен тезроқ боришни истасанг буни якка ҳолда амалга оширишинг мумкин. Аммо узоқроққа боришни истасанг, буни биргаликда амалга ошириш лозим.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг