ФИФА уч футболчини четлаштирди!..

Футболда барча белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилиш керак. Айниқса допинг масаласида…

ФИФА «Ростов» форварди Владимир Обуховни допинг қоидаларини бузганлиги учун олти ойга дисквалификация қилиш тўғрисида эълон қилди. Шунингдек, Иван Князев ва Дариа Мешьеряков ҳам допинг қабул қилганликлари учун дисквалификация қилинди.

Хабар қилинишича, учала футболчи ҳам 2013 йилда қоидабузарликларга йўл қўйишган. Ўз айбига иқрор бўлган «Ростов» ҳужумчиси Владимир Обухов олти ойга дисквалификация қилинди. «Звезда» ҳимоячиси Иван Князев ва футболчилик фаолиятини якунлаган Дария Мешчерякова эса икки йилга четлаштирилди.

Чекловнинг бошланиш санаси 2021 йил 19 июль ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Обухов ўтган йили «Ростов» футболчисига айланганди. Шу вақт ичида у барча турнирларда 21 учрашув ўтказиб, битта ассист муаллифи бўлганди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг