ММА ЁКИ АРАЛАШ ЖАНГ САНЪАТИ (Тўлиқ маълумот)

Аралаш жанг санъати (MMA-инглизча Mixed martial arts) кўплаб спорт турлари техник усуллари ва йўналишларини ўзига бирлаштирувчи яккакураш ҳисобланади. ММА кўпинча «қоидаси йўқ жанг»деб нотўғри талқин қилинган.
ММА кенг контактли жанг бўлиб, техник зарба ва курашни клинч ва партерда қўллаш мумкин.

ММА «Mixed Martial Arts» термини ММА бошланғич ташкилотларидан бири бўлган Battlecade президенти Рик Блюм томонидан 1995 йилда қабул қилинган, кейинчалик кўп мамлакатларда ишлатила бошлади.

ММА-Аралаш жанг санъати машҳур спортчилари орасидан жаҳонга машҳурлари Хабиб Нурмагомедов, Конор Макгрегор, Фёдор Емельяненко, Кадзуси Сакураба, Ройс Грейси, Андерсон Силва, Жорж Сен-Пьер, Джон Джонс, Тони Фергюсон, Ронда Раузи, Аманда Нунис, Кристиана Жустину…


ММА тарихи эрамиздан олдинги даврларга бориб тақалади: қадимги греклар биринчи Олимпиада ўйинларида панкратион бўйича мусобақа ўтказишганди. ММА 1990 йилларгача жаҳон бўйлаб машҳурликка эга эмас эди. Кейинчалик UFC («Ultimate Fighting Championship», ўзбекча «Абсолют(мутлоқ) жанг чемпионати»), РҒС «Pride Fighting Championships» («Прайд» жанг чемпионати) ва бошқа ташкилотларни вужудга келиши ва ривожланиши натижасида ММА жаҳонга машҳур бўла бошлади. Дастлабки мусобақаларда минималь қоидаларга эга эди. Кейинчалик спортчиларни хавфсизлигини таъминлаш ва янги мухлисларни чорлаш учун промоутерлар томонидан қўшимча чеклашлар қўйилди. Мана шу чеклашлар ҳисобига замонавий ММА тез ривожланаётган спорт турига айланди, буни мусобақаларни пулли трансляция сотуви, ОАВда ёритиш, ММА боғлиқ бўлган товарлар савдосини ошиши кўрсаткичлари билан билиш мумкин.

ММА тарихига назар солсак, қадимий қуролсиз жанг услуби бўлган панкратион ҳам замонавий ММА эслатади. Қадимги греклар бу спорт турини эрамиздан 648 йил олдин Олимпиада ўйинлари қўшишган. Грек панкратиони кейин этрусс ва қадимги Рим «панкратиум»ига айланади. Бу услубдаги жанглар Колизейда бўлиб ўтган. Машҳур курашчилар ҳайкаллари кейинчалик Рим ва Италиянинг бошқа шаҳарларида ўрнатилган…
XIX аср охирида ҳар хил услубдаги курашлар, джиу-джитсу ва бошқа услублар намойиш этилган. Аралаш услубдаги мусобақаларда (масалан боксчи курашчига қарши) Европа ва кўплаб Узоқ Шарқ мамлакатларида XIX аср охири XX аср бошида ривожланганди. Англияда «бартитсу» (баритсу) номли жанг санъати бўлиб, Европа ва Осиё жанг санъатини ўзида жамлаган. Бартитсу ( «баритсу»)ни инглиз ёзувчиси Артур Конан Дойл, «ўлим кураши баритсу» деб ўз асари антиқаҳрамони профессор Мориартига таъриф берган. Мориарти бу услубни Шерлок Холмсга қарши қўл жангида фойданилган. Аммо Шерлок Холмс ҳам «баритсу» услубида ундан устун туради…

Биринчи жаҳон урушидан кейин кураш икки йўналишга бўлинди. Биринчиси реал(ҳақиқий)мусобақа ҳисобланиб «шутрестлинг» (shootwrestling) эди. Иккинчиси режаланган хореографик кураш шоуси бўлиб, кейинчалик бу профессионал курашга олиб келди. Бу кураш АҚШ, Японии ва Мексикада ривожланди..
Ўтган аср 60-йиллар охирида ҳар хил жанг санъати элементларини бирлаштирган концепция Брюс Ли томонидан оммавийлаштирилди. Брюс Ли томонидан яратилган «Джиткундо» фалсафасини асосий принципи жангчини ҳар хил жанг услубига мослашуви эди. Брюс Ли таълимоти, айниқса у қатнашган фильмлар ММАга шундай даражада таъсир қилдики, ҳатто 2004 йилда UFC президенти Дэйна Уайт Брюс Лини «ММА отаси» деб атайди.

Японияда XXасрнинг биринчи ярмида аралаш жанг санъатини янги йўналишлари кадзюкембо ва карате Годзю-рю пайдо бўлди. Собиқ Иттифоқда 1938 йилда куч ишлатар идоралар учун, ўзини ҳимоя қилиш воситаси сифатида самбо кураши пайдо бўлди.
Замонавий аралаш жанг санъати икки илдизи бор: Бразилиядаги «вале-тудо» («Ҳамма нарсага рухсат») мусобақаси ва япон «шутрестлинг»и. «Вале-тудо» 1930 йилларда яратилган. Ўшанда Бразилия джиу-джитсу раҳбарлари Карлос Грейси ва Хелио Грейси ҳамма учун, бу жангга чақирув эълон қилган…

1970-йилларда Японияда машҳур профессионал рестлер жангчиси Кандзи «Антонио» Иноки аралаш жанг қоидалари бўйича жанглар ташкил қилди. Масалан 1976 йил 26июнда Иноки жаҳонга машҳур боксчи Муҳаммад Али билан учрашув ўтказди. Кейин ҳам аралаш жанг санъати бўйича Иноки жанглар ўтказиб турди. Буни орқасидан 1986 йилда аралаш жанг санъати бўйича биринчи ташкилот «Шуто» га асос солинди.

Кейинчалик ММА ҳар давлатда ҳар хил равишда ривожланди. АҚШда 1993 йилда калифорниялик бизнесмен Арт Дэйви ва джиу-джитсу мактаби раҳбари Рорион Грейси биринчи бор Ultimate Fighting Championship (UFC) турнирини Денвер ва Колорадода ўтказишади. Турнирда бокс, савата, сумо, карате ва кураш вакиллари бўлган спортчилар қатнашди. Турнирда унча таниқли бўлмаган бразилиялик спорчи Ройс Грейси ўз рақибларига қараганда бўйи ва вазни паст бўлса ҳам буғиш ва оғриқли услубларни қўллагани учун ғолиб чиқади. Кейинчалик Грейси UFC икки турнирида ғолиб бўлади. Грейси джиу-джитсу жанггини оммавийлаштириб, ҳозирги даврда спортчиларни ММАга тайёрлашда муҳим элементи бўлган джиу-джитсу жанггини муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

1997 йилда Японияда аралаш жанг санъатига қизиқиш катта ташкилот ММА (Pride Fighting Championships) ни яратишга олиб келди. Кейинчалик Strikeforce, EliteXC, Bellator Fighting Championships, Bodog, Affliction, WEC, Dream, M-1 Global ташкилотлари тузилди. Рақобат туфайли бу ташкилотлар тугатилди.

АҚШ да «Station Casinos» казинолар тармоқлари эгалари ака-ука Фертитталар UFC промоушени сотиб олгандан кейин, 2001 йилда компания президентлигига бокс промоутери( промоутер спортчилар қатнашаётган турнирларни ташкил этувчи шахс ёки компания) Дэйна Уайтни тайинланиши ММАни АҚШда ривож топишига олиб келди. Бунинг сабаби биринчи навбатда қоидаларни ўзгариши мусобақаларни қизиқарли ўтишига ва бу спорт турини оммавийлашганлиги, жанг техникасини ривожланиши Уайт сиёсати билан боғлиқ эди. 2006 йил декабрда UFC обрўси юқори чўққига чиқади, чунки Чак Лидделл ва Тито Ортис жангги пулли телевидения кассасини шундай бойитди-ки, бу бокс мусобақалари даромадидан ортиб кетди. 2007 йилда ака-ука Фертитта асосий рақобатчи ҳисобланган япон «Pride» сотиб олади ва UFC жаҳондаги энг йирик ташкилотга айланади. Prideдан UFCга энг кучли спортчиларни ўтиши пулли трансляцияларни янада кўпайишига ва бу спорт турини юқорига кўтарилишига олиб еелади…
Россияда спорт вазирлиги 2012 йил 26 сентябрда расмий равишда ММА алоҳидаги спорт тури деб тан олди. Англия, Австралия ва Германияда ММА энг ривожланган спорт тури ҳисобланади.

Фақатгина ММА Франция тақиқланган…

Замонавий ММА қоидалари вале-тудо, шутрестлингу ва UFC 1 ва панкратион дастлабки жангларидан кейин анча ўзгарди. Аралаш жанг санъати техникасини ривожланиши ва спортчиларни жисмоний тайёргарлик ҳолати ўзгариши кўп қоидаларни ўзгартиришга олиб келди. Янги қоидаларга вазн тоифасига бўлиш, махсус қўлқоплар тақиш йўлга қўйилди.

Аралаш жанг санъатида техник услублар кўпайиши натижасида вазн фарқи аҳамиятли бўлиб қолди, вазн тоифалари қабул қилинди. Ҳозирги вақтда ММАда 9 вазн тоифаси мавжуд.

1). 120,2кг ортиқ (Супероғир вазн).

2). 93-120,2кг (оғир вазн).

3). 83,9- 93кг( ярим оғир вазн).

4)77,1- 83,9кг (Ўрта вазн).

5). 70,3- 77,1 (Ярим ўрта вазн).

6). 65,8-70,3кг (Енгил вазн).

7). 61,2- 65,8кг (Ярим енгил вазн). .

8 ) 56,7- 61,2кг.(Ўта енгил вазн).

9)56,7кг (Энг ўта енгил вазн).

Ҳимоя воситаси сифатида ММАда бокс қўлқоплари ўрнига бармоқлар очиқ қолган юпқа қўлқоп ишлатилади. Бу қўлқоплар муштларни ҳимоя қилиш учун, қўл тўқималари йиртилишини олдини олиш учун ишлатилади. Буни қўлқопларда зарба бериш техникаси кўпайиб учрашувларни томошабоп қилади.
Учрашувлар чўзилиб кетмаслиги, тўғридан тўғри телевидениеда трансляция қилиш учун вақтни чеклаш қабул қилинган. Кўпгина профессионал ташкилотларда оддий учрашувлар беш минутдан уч раунд бўлади. Совринли учрашувларда беш раунд давом этади.
Ҳозирги кунда ҳамма расмий ташкилотлар учун тақиқловчи услубларга қуйидагилар киради: тишлаш; чов, бўйин, бош орқасига, умуртқага зарба бериш; кўзга тегиниш, кичик бўғинларни таъсир қилиш (қўл бармоқлари),«балиқ қармоғи» (бармоқлар билан ҳимоясиз жойларга ҳужум қилиш; қулоқлар, оғиз, бурун тўқималарига зиён етказиш)…
Аралаш жанг санъати учрашув натижаси қуйидагича тугайди.

1.Ўз ҳохиши билан таслим бўлиш: спортчи очиқ кафти ёки бармоқлари билан рақиби туртади. Баъзан гапириб таслим бўлади. 2. Нокаут (инглизча KO): жангчи мумкин бўлган берилган зарба туфайли ҳушидан кетади.
3.Техник нокаут ( TKO): учрашувни бир спортчини кураш олиб бориш қобилиятини йўқотганлиги учун учинчи шахс томонидан тўхтатилиши. Техник нокаут уч тоифага бўлинади.

А.Ҳакам томонидан тўхталиши. Б.Врач томонидан тўхтатилиши. В.Секундант томонидан тўхтатилиши.
Ҳакам қарори балларни санаш орқали қабул қилинади. Ғалаба ёки дуранг қарори бир овоздан, кўпчилик қарори, алоҳида қарор асосида қабул қилинади. Учрашув техник қарор билан, дисевалификация, бекор қилиш, техник дуранг, жангни бўлмаган деб қарор қабул қилиниши мумкин. ММА ташкилоти спорчи кийими фақат қўлқоп ва шорт бўлишини талаб қилади…
ММА стратегиясида партер ҳолати. Партéр (фр. par terre- ерда) кўп кураш турларида курашчи ётган ҳолатида бўлади (ёнбош, елкаси билан, кўкраги билан), тиззада турган, кўприк ва ярим кўприк ҳолатида бўлади. Ётган ҳолатда паст партер, тиззасида турса юқори партер ҳисобланади.

ММА иккита жанг олиб бориш стратегияси мавжуд. Зарба бериш техникасида спортчи ютиш учун қўллари, тирсаги, тиззалари ва оёқлари билан зарба беради. Кураш усулида спортчи кўтариб ташлаш ва отиш, махкам эгаллаб босиш, оғриқли ва буғувчи усуллари қўллайди.

Аралаш жангни олиб бориш учун спортчини тик туриш ҳолати (стойка) курашни олиб бориш учун эркинлик ҳолатида бўлиши, рақиб зарбаларидан яширинган ҳолатда, ўз жойини тезда ўзгариш ҳолатида бўлиши керак. Тик ҳолатда зарба бериш техникасида энг кўп бокс, кикбоксинг, муай тай, каратенинг ҳар хил усулларидан фойдаланади. Кураш усулларида клинч (clinch, clinching-қисиб олиш, ўраб олиш) кенг тарқалган бўлиб, яккакурашларда рақибига танаси билан ёпишиб олади, унинг қўллари ҳаракатини бутунлай тўхтади. Клинчдан эркин кураш, грек-рим кураши, дзюдо, самбо усулларида фойдаланилади.
Гибридли усулда стойка ва партер усули билан жанг олиб борилади, лекин у услублар етакчи бўлмай, балки чекланган ҳолатдаги кўп усуллар комбинациясидан ҳам фойдаланади ва спортчи ўзининг кучли томонларини намойиш этади.Бу усулга қуйидагилар киради.

Клинч усулидаг жанг олиб бориш ёки дағал бокс ( Dirty Boxing). Бу йўналишдаги тактикада клинч ишлатилиши билан рақиб имкониятини чеклаш мақсадида ундан узоқ туриб, унга қўли, тиззаси, тирсаги билан зарба бериш ва жангчни партер ҳолатга ўтказиш. Бунда кураш элементлари бокс ва тай-боксдан олинган.
Граунд-энд-паунд (Ground-and-Pound), «йиқит ва санчиқли зарба бер». Бу услубда оёқда турган ҳолатда спортчи партерда устун бўлган ҳолатида рақибига асосан қўл ва тирсакларда зарба беришдир. Граунд-энд-паунд оғриқли услуб қўллашдан олдин ишлатилади.

Грэпплинг (Submission grappling). Бу кураш усули алоҳида ўзига хос кураш услубига кириб, зарбаларни рақибга минималь даражада бериш, тезда жангни партерга ўтказиш, оғриқли ва буғувчи усуллардан фойданилади. Грэпплинг усули бразилияча джиу-джитсу, дзюдо, самбо, панкратион ва шутрестлинг жанг санъатини бўлинмас қисми ҳисобланади.
«Кенгай ва кураш олиб бор» ( с англ. Sprawl-and-brawl). Бу жанг тактикасида кураш стойкада олиб борилиб, ҳужум ҳудуди кенгайган ҳолда, унумли ҳимоя билан, жангни партерга ўтказиш учун ишлатилади. Бу йўналишда боксчи, кикбоксчи, тайбоксчи, ёки каратачи томонидан қўлланилади.

 

Муаллиф: Абдурашид Кузибаев

Дўстларингизга билан баҳам кўринг