Уят! Англиялик собиқ футболчи телешоу бошловчи қизидан кийимсиз суратларини сўради!..

Оилали, 4 фарзанднинг отаси қилган ишини қаранг! Баъзидан йиллаб тўпланган обрў-эътибор биргина аҳмоқона ҳаракат билан йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Илгари «Ливерпул», «Реал», «Нюкасл» ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларида тўп сурган таниқли футболчи Майкл Оуэн жуда номаъқул иш қилибди. У британиялик реалити шоу юлдузи Ребекка Жейндан 20 та яланғоч фотосурат сўраган. буни қиз оммавий ахборот воситаларига ўзи маълум қилган.

Қизнинг сўзларига кўра, иккиси ёзиша бошлаган ва қиз ўз суратини юборган. Бироз вақт ўтиб у жуда зерикканини унга 20тача “кийимсиз” суратларини юборишини сураган. шундай сўнг шоу юлдузи Ребекка буни матбуотга тарқатиб юборган.

Масалани нозир томони шундаки, Майклнинг 4та фарзанди ва 15 йилдан буё бирга яшаётган аёли бор.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Майкл Оуэн англиялик ҳужумчи. Илгари «Ливерпул», «Реал», «Нюкасл» ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларида ўйнаган. 2001 йилда у Европанинг йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У 18 ёшу 59 кунлигида Англия миллий терма жамоасида дебют қилган.

Футбол бўйича Англия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллаб, 40 та гол урган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг