Футболчиларнинг хаёлини бўлаётган шарҳловчи қиз…(+видео ва фото)

“Ғунажин кўзини сурмаса, буқа ипини узмайди” дейишади-ку, аммо Дилетта Леотта ғунажин эмас, футбол шайдоси, холос!

Италия футболи оламидаг турфа миш-мишлару, янгилклар билан янада машҳур.

Бу шарҳловчини эҳтимол кўпчилигизнгиз танисангиз керак. Бу шарҳловчининг исми Дилетта Леотта, у Италия А сериясида DAZN платформаси учун спорт мухбири.

Дилетта биринчи иш жойи – Sky Meteo 24  телеканали бўлиб, у эрда об-ҳаво  маълумотларини бериб борган. Ўша даврда томошабинларнинг об-ҳаво прогнозларига эътиборлари сезиларли даражада ошган экан. Кутилмаганда унинг келишган қад-қомати ва узун бўйи спорт шарҳлочсини бўлишга катта ёрдам берди ва об-ҳаво маълумотларидан спорт шарҳига йўл олди.

У биринчи бўлиб Sky Sport’да Б Сериясининг футбол ўйинларини Жанлука Ди Марцио ва Лука Марчегиани билан бирга ёритган. 2018 йилдан бери Дилетта DAZNга ўтган. Мазкур нашрда Италия А сериясининг асосий воқеалари ҳақида кўрсатув тайёрлайди.

У жуда жозибали кўринишда майдонга тушади, бу эса мухлислар эътиборини футболдан чалғитади. Нафақат, мухлислар балки майдон атрофида шарҳ олиб бораётган гўзал шарҳловчи футболчиларнинг эътиборини жалб қила олади. Айтишларича, Италия “сариқ матбуот”и ҳатто баъзи футбол учрашувларида айрим клубларнинг мағлубиятини Дилетта билан боғлаб, шарҳловчини қоралаб чиққан экан. Нима эмиш, Дилетта Леотта футболчиларни чалғитаётган эмиш!

Мавзуга доир: Топ-10 дунёнинг энг гўзал спорт юлдузлари (+фото)

Мавзуга доир: Евро-2020. Футболни янада жозибали қилаётган гўзаллар (+фотогалерея)

Мавзуга доир:  Футболни янада жозибалаштираётган футбол ойимчлари (+фотогалерея)

Дўстларингизга билан баҳам кўринг