Эҳ, Роналду…

Европа чемпионатини эрта тарк этган Португалия терма жамоасининг сардори Криштиану Роналду рекордлардан ташқари, антирекордларни ҳам давом эттирмоқда.

Нимчорак финалда португалиялик юлдуз жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилиш имконига эга бўлганди. Бироқ, Тибо Куртуа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, бу 36 ёшли ҳужумчи учун Европа чемпионатлари финал босқичидани 28-жарима зарбаси бўлди.

Бироқ, жарима зарбалари устаси бўлган Криштиану Роналду бу мусобақада 17 йилдан бери нуқтадан тўғридан тўғри дарвозани бирор маротаба ишғол қилолмаган.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик тўпурар 2004 йилдан бери қитъа чемпионатида узлуксиз иштирок этаётган ягона футболчи ҳисобланади.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг