Пике ва Шакира муҳаббати ҳақида Пикенинг ўзидан ҳикоя

“2010 йилги Жаҳон чемпионати олдидан Вака-вака қўшиғи учун клип тасвирга олиниш жараёнида биринчи марта Шакира билан кўришгандим. Бу Мадридда бўлганди. Ўшанда унинг телефон рақамини сўрадим.

ЖЧ очилишида қўшиқ куйлаши кераклиги учун, у биздан олдинроқ Жанубий Африкага етиб борди. Биз эса бир неча кун кейин боришимиз керак эди. Шунда мен унга об-ҳаво ҳақида сўраб, СМС юбордим.

Бу жуда ахмоқона савол эди. Африкада бунақа саволларга ъҳаво совуқ, пальто кийиб олʼ деб жавоб бериладида :Д

Бироқ Шакира бундай қилмади. У кун бўйи ҳаво қандай ўзгариши ҳақида батафсил маълумот бериб, узун жавоб ёзиб юборди. Жавоб шундай майда деталларгача ёзилган эдики, унда ўзгача меҳр бор эди.

Шундай қилиб, биз бутун чемпионат давомида ўзаро ёзишиб турдик. Бироқ мен уни кўришим учун ягона сабаб – финалга чиқиш бўла оларди. Чунки у ёпилиш маросимида ҳам куйларди.

Мен эса унга шундай деб ёзиб юбордим: Агар сени кўриш учун финалга чиқишим керак бўлса, мен буни қиламан!

Биз финалда ғалаба қозондик, бу ҳаётимдаги энг унутилмас воқеа бўлди ва мен ўз севгимни учратгандим. Жанубий Африкани бутунлай бошқа инсон бўлиб тарк этдим.”

Эслатма: 2010 йилги Жаҳон Чемпионати финалида Голландия ва Испания терма жамоалари тўқнаш келишган. Унда Андрес Инестанинг 116-дақиқадаги голи эвазига Испания 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг