Ростдан ҳам роналду “Барса”га ўтадиганга ўхшайди!

Португалия терма жамоаси ва «Ювентус» клуби юлдузи Криштиану Роналдуга “Барселона”нинг қизиқиши анча жиддий. Каталонияликлар Роналдунинг маоши борасида суриштирмоқда.

AS нашрининг маълум қилишича, Криштианунинг «Ювентус»даги келажаги сўроқ остида. Унинг туринликлар билан тузган шартномаси яна бир йилдан сўнг якунланади. Томонлар ҳозирча янги битимни имзолашмади. Евро-2020дан сўнг Роналду буни муҳокама қилади.

Испания ОАВда ёзилишича, «кекса синьоралар» ҳужумчини 29 миллион еврога сотишга тайёр. Криштианунинг агенти Хорхе Мендеш “Юве” билан музокара ўтказади.

Олдинроқ “Барселона” президенти Лапорта жамоада Месси ва Роналду бирга ўйнашини хоҳлашини айтиб ўтганди. Бунинг учун каталонияликлар Антуан Гризманн, Серхи Роберто ёки Филиппе Коутиньодан бирини беришга тайёр.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг