Евро—2020. Англия 1-ўрин билан плей-оффга чиқди, Хорватия ва Чехия ҳам кейинги босқичда (+видеошарҳ)

Футбол бўйича Евро—2020 мусобақасининг D гуруҳида 3-тур ўйинлари 22 июнь, сешанба куни ўтказилди.

Англия терма жамоаси Чехияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Раҳим Стерлинг инглизларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Гуруҳнинг иккинчи учрашуви Хорватия ва Шотландия терма жамоалари ўртасида кечди. 17-дақиқасида хорватлар Никола Влашичнинг голи эвазига олдинги чиқиб олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Каллум Макгрегор мувозанатни тиклади. 62-дақиқада Лука Модрич Хорватиянинг иккинчи голини урган бўлса, 77-дақиқада Иван Перишич ғалабани мустаҳкамлади.

Шу тариқа Англия терма жамоаси биринчи ўрин билан плей-оффга чиқди. Хорватия эса иккинчи ўрин билан 1/8 финалга йўл олди. Шунингдек, Чехия ҳам энг яхши натижа қайд этган 3-ўрин эгалари қаторидан жой олди.


Евро—2020

D гуруҳи

3-тур баҳслари

22 июнь, сешанба

Чехия — Англия 0:1
Гол: 0:1 – 12 Стерлинг.

Чехия: Вацлик, Соуфал, Челюстка, Калас, Боржил, Соучек, Голеш (Видра, 84), Масопуст (Гложек, 64), Дарида (Крал, 64), Янкто (Шевчик, 46), Шик (Пекҳарт, 75).

Англия: Пикфорд, Магуайр, Уокер, Шоу, Стоунз (Мингз, 79), Райс (Ҳендерсон, 46), Филлипс, Грилиш (Беллингҳем, 68), Сака (Санчо, 84), Стерлинг (Рэшфорд, 67), Кейн.

Огоҳлантириш: Боржил (61).

Хорватия — Шотландия 3:1
Голлар: 1:0 – 17 Влашич, 1:1 – 42 Макгрегор, 2:1 – 62 Модрич, 3:1 – 77 Перишич.

Хорватия: Ливакович, Вида, Юранович, Ловрен, Гвардиол (Баришич, 71), Перишич (Ребич, 81), Модрич, Брозович, Влашич (Иванушец, 76), Ковачич, Петкович (Крамарич, 70).

Шотландия: Маршалл, Робертсон, Ҳенли (Маккенна, 33), Тирни, ЎДоннелл (Паттерсон, 84), Макгрегор, Мактоминей, Армстронг (Фрэйзер, 70), Макгинн, Адамс (Нисбет, 84), Дайкс.

Огоҳлантиришлар: Ловрен (26), Маккенна (34).

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг