Англия ўзининг ғаройиб натижаси билан тарихга кирди

Евро-2020 гуруҳ босқичида инглизлар иккита гол уришди. Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида Чехия термаси Англия терма жамоаси билан тўқнаш келди. Учрашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди ва инглизларнинг 1: 0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Якунда Англия 7 очкони қўлга киритди ва «Д» гуруҳидаги биринчи ўринни эгаккаб, Европа чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди. Шу тариқа инглизлар Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида ғолиб чиққан энг паст кўрсаткичли жамоа (2 та гол ва биринчи ўрин) бўлиб тарихга кирди.

 

Манба

Дўстларингизга билан баҳам кўринг