🇺🇿Маҳмуд Муродов: “ММАнинг ўзи мени танлаган”

“Нима учун ММАни танлаганман? Жанг санъатининг ўзи мени танлаган. Аллоҳ ҳар бир инсонга қанақадир иқтидор беради. Агар сен унинг устида шуғуллансанг, нимагадир эришасан. Албатта, кўпчилик ўз йўлини тополмаганидан шикоят қилади. Менда ҳам шундай бўлган. Мен кичик шаҳарнинг томи йўқ, иссиқ суви йўқ кичик бир залидан чиққанман.

Асланян қўл остида машғулотларни бошладим, бирортасини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилардим, кийимларимни залда ювардим, чунки ўша базада турардим ва уй ижарага олишга имкониятим йўқ эди. Пул топиш учун эса қурилишда ишлардим”, — дейди Муродов.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг