Маҳмуд Муродов Флойд Мейвезер билан қандай танишиб қолган?

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер билан танишиб қолиши ҳақида гапириб берди.
“Негадир, менга катта шахслар тез-тез эътибор қаратиб туришади. Мен уларни ёнига бормасам ҳам. Масалан, Флойд Мейвезер. Биз у билан Прагада танишганмиз. Мен Флойд билан суратга тушишни ҳам сўрамаганман. Шунчаки, у ўзини қандай тутишини кузатиб турганман. Парвозимиз бекор бўлгандан сўнг, у билан танишиб қолганман. Мана беш, олти йилдан бери алоқа қилиб келамиз. У менинг қандай машқ қилишимни кўрганидан сўнг, сен аниқ энг зўри бўласан деб келади. Флойд менга Америкада яшашни ҳам таклиф қилган. Лекин, мен буни рад қилганман.

Мени ижтимоий тармоқларда машхур бўлиб кетишимга ҳам Флойд сабаб бўлган. У билан ўтирганимизда, Флойд менга “суратингни менга жўнат” -деб қолди. У “мен сени юлдуз қиламан” деди. Икки кундан сўнг, машғулотларга келётганимда, телефоним шунчаки портлаб кетай деди. 56 минг обуначи қўшилган, ҳамма мен ҳақимда гапиряпти. Ҳаммаси шундай бўлганди”, – деди Маҳмуд Муродов.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Манба : RT Russia

Дўстларингизга билан баҳам кўринг