Ўйиндан кейин фохишалар билан меҳмонхонада ишрат қилган Чили терма жамоаси футболчилари жазога тортилди!

Хабарингиз бор, айни дамда Бразилияда нуфузли “Copa America” мусобақаси давом этмоқда. Бугун, 21 июнь куни турнирнинг 3-турига старт берилади.

Маълум қилинишича, 2-тур ўйинларидан сўнг Чили терма жамоаси футболчилари билан боғлиқ нохуш ҳодиса рўй берган. Терма жамоанинг 6 нафар футболчиси — Артуро Видаль, Гари Медель, Пабло Галдамес, Ян Менесес, Пабло Арангис ҳамда Эдуардо Варгас 19 июнь куни карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда меҳмонхонага бегона аёлларни таклиф қилиб, тунни улар билан бирга ўтказишган. Буни сезиб қолган меҳмонхона ходимлари эртаси куни эрталаб бу ҳақида полиция ходимларига хабар қилишган. Воқеа юзасидан футболчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши ҳамда ахлоқий меъёрларни бузганлиги учун терма жамоа сафида ҳам жазоланиши маълум қилинган.

Бироқ ҳозирча жарима суммаси қанча эканлиги айтилмаган. Маълумот учун, Медель ҳамда Видаль турнир старти арафасида рухсатсиз меҳмонхонага сартарош чақириб, сочларини турмаклатгани учун “Conmebol” томонидан 30 минг еврога жаримага тортилган эди. Орадан бир ҳафта ўтиб яна бир қоидабузарлик қайд этишди.

Дўстларингизга билан баҳам кўринг